СМТИда LYN Community (АҚШ) президенти У.Кьюсак ва Халқаро конфессияларо тинчлик корпуси (IIPC) вакили Д.Лангфорд билан учрашув бўлиб ўтди. Томонлар конфессиялар ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди.
Суҳбат давомида У.Кьюсак Ўзбекистон томонидан рўйхатга олинган диний конфессияларга тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаш йўлида қилаётган ҳатти-ҳаракатларига юксак баҳо берди. Экспертнинг таъкидлашича, турли дин вакиллари ўртасидаги муносабатларни ўрнатишда «ўзбек модели» мамлакат барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлаш йўлида муҳим омил бўлмоқда.
Шунингдек, музокара жараёнида АҚШ экспертлари сўнгги йилларда Ўзбекистонда диний эркинликни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар минтақадаги барча давлатлар учун намуна бўлаётганлигини таъкидлашди.
Суҳбат сўнгида томонлар диний соҳадаги муносабатларни ўрнатиш зарурлиги ҳақида сўз юритишар экан, бу конфессиялар ўртасида мулоқотни кучайтириш ва диний бағрикенгликни таъминлашга хизмат қилишини алоҳида таъкидлаб ўтишди.