Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида (СМТИ) витсе-президент Ху Жиан бошчилигидаги Хитой Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро муаммолар Хитой академияси делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ўтган йил май ойида Хитойга уюштирилган илк давлат ташрифи якунлари доирасида икки томонлама муносабатлар, шунингдек, ШҲТни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда минтақавий хавфсизликни таъминлашга йўналтирилган халқаро ташаббусларига алоҳида эътибор қаратилди.
Таъкидланишича, 2017-йил май ойида Ўзбекистон ва Хитой раҳбарлари томонидан эришилган келишувлар икки мамлакат ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янги босқичга кўтарди. Икки томонлама битимлар имзоланиши иқтисодий, савдо, сармоя, молия ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигини янада ривожлантириш учун янги шарт-шароитлар яратди.
Шу билан бирга, учрашув доирасида СМТИ ва Хитой академияси ўртасидаги илмий алоқаларни янада ривожлантириш амалий масалалари муҳокама қилинди.
Олдингиси
Марказий Осиёдаги превентив дипломатия бўйича БМТ Минтақавий марказининг (МОПДММ) раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди
2018 йилнинг 29 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро институтида Марказий Осиёдаги превентив дипломатия бўйича БМТ Минтақавий марказининг (МОПДММ) раҳбари, Бош Котибнинг маҳсус вакили Н.М.Герман ва МОПДММ вакили Н.Худайберганов билан Институт Директори В.И.Норовнинг...
02.04.2018