2018 йилнинг 29 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро институтида Марказий Осиёдаги превентив дипломатия бўйича БМТ Минтақавий марказининг (МОПДММ) раҳбари, Бош Котибнинг маҳсус вакили Н.М.Герман ва МОПДММ вакили Н.Худайберганов билан Институт Директори В.И.Норовнинг учрашуви бўлиб ўтди.
Суҳбат давомида МОПДММ раҳбари давлат қурилишида янги давр ҳисобланмиш Ўзбекистондаги сиёсий, иқтисодий, ижтимой-маданий ва бошқа соҳалардаги бўлаётган ўзгаришларни юқори баҳолади. Бугунги кунда ўтказилаётган ислоҳатларнинг юқори даражада сақланиб қолиши ва Ўзбекистоннинг яқин йиллардаги ривожи Марказий Осиёдаги ўз ўринини мустаҳкамлашга кафолатдир.
СМТИ ва МОПДММ ўртасида яқин ва маҳсулли ҳамкорликни йўлга қўйиш учрашувнинг марказий мавзуларидан бири бўлди. Бу борада томонлар бирга ишлаш учун ўзаро ниятлари борлигини таъкидлаб ўтдилар, шунингдек, манфаатдор томонларни жалб қилган ҳолда, ҳамда Марказий Осиёнинг тадқиқот марказларининг иштирокида қўшма тадбирлар ўтказиш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Олдингиси
Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида Хитой Халқ Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Жианг Ян билан учрашув бўлиб ўтди.
27.03.2018Кейингиси
Халқаро муаммолар Хитой академияси вакиллари билан учрашув
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида (СМТИ) витсе-президент Ху Жиан бошчилигидаги Хитой Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро муаммолар Хитой академияси делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
11.04.2018