Россия Президенти Ўзбекистон етакчисини сайловдаги ғалабаси билан табриклади

25 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилдилар.

Россия Президенти давлатимиз раҳбарини мамлакатимизда бўлиб ўтган Президент сайловида ишончли ғалаб қозонгани билан илиқ қутлаб, дўст Ўзбекистон халқига катта муваффақиятлар, фаровонлик ва равнақ тилади.

Икки томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Олий даражадаги учрашувлар режаси кўриб чиқилди.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш, шу жумладан қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг бўлажак йиғилиши давомида истиқболли кооперация лойиҳалари ва дастурларини тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Манба