Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида Жанубий Кореянинг Шимол билан иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўмитаси раиси Сонг Ёнг-гил бошчилигидаги делегатсия билан учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат мобайнида мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, Ўзбекистон-Жанубий Корея муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Сонг Ёнг-гил Ўзбекистонни Корея Республикасининг стратегик муҳим ва ишончли ҳамкори сифатида таърифлади. Ўзбекистон раҳбариятининг сиёсати мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама муносабатларни бутунлай янги даражага кўтарди.
Корея делегатсияси раҳбари Ўзбекистон ва Жанубий Корея раҳбарлари ўртасида ишонч ва шахсий муносабатларнинг юқори поғонага кўтарилганига алоҳида урғу берди. Бу икки томонлама дўстликнинг мустаҳкамланишига, мамлакатларимиз ўртасидаги конструктив ва кўп қиррали муносабатларни изчил ривожлантиришга хизмат қилади.
Сонг Ёнг-гил Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг минтақада, шу жумладан, Афғонистонда хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббуслари ҳақида ижобий баҳолади.
Кейингиси
"Мармара гуруҳи" вице президенти билан учрашув ҳақида
СМТИда “Мармара гуруҳи” стратегик ва ижтимоий тадқиқотлар фонди вице президенти А.Р.Арслан бошчилигидаги турк делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда туризм соҳаси ва меҳмонхона инфратузилмасини ривожлантириш борасида инвестицион алоқаларни кенгайтириш имкониятлари ва муаммолари муҳокама қилинди.
05.05.2018