СМТИда “Мармара гуруҳи” стратегик ва ижтимоий тадқиқотлар фонди вице президенти А.Р.Арслан бошчилигидаги турк делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда туризм соҳаси ва меҳмонхона инфратузилмасини ривожлантириш борасида инвестицион алоқаларни кенгайтириш имкониятлари ва муаммолари муҳокама қилинди.
Шунингдек учрашув давомида А.Р. Асрлан туркиянинг "Emsaş" компанияси «Tashkent city», «Samarkand city» ва Бухоро ва Хива шаҳарларида жойлашган меҳмонхоналарнинг қурилиши бўйича тендерларда қатнашаётганини маълум қилди.
Унга қўра, Ўзбекистон улкан туристик салоҳиятга эга, шунинг учун ҳам кўплаб инвесторлар ва сайёҳларни ўзига жалб қилади. Хусусан, жорий йилнинг 10 февралида 7 мамлакат, жумладан Туркия, фуқаролари учун 30 кун муддат билан визасиз режими Ўзбекистон ҳукумати томонидан киритилиши сайёҳлар сонини кескин ошиши ва мамлакатнинг инвестиция жозибадорлиги ўсиши учун ёрдам беради. 2017 йилда Ўзбекистонга ташриф буюрган Туркия фуқароларининг сони 47 минга етди. Жорий йилнинг март ойида туркиялик сайёҳлар сони 6 мингга етди, бу оқимнинг янада ортиши тахмин қилинмоқда.
Ўзбекистон-Туркия муносабатларининг стратегик ҳамкорлигини инобатга олган ҳолда, турк тадбиркори, “Мармара гуруҳи” фондининг вице президенти сифатида, қуйидаги таклифларни билдирди:
- СМТИ “Мармара гуруҳи” билан бирга Ўзбекистон иқтисодиётини диверсификация қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқишга ва мамлакатнинг туризм саноатига тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш соҳаларига қаратилган қўшма тадқиқотлар ўтказиш;
- Туркиядаги потенциал инвесторлар учун Ўзбекистоннинг инвестицион жозибадорлигини ошириш бўйича семинар ва тадбирлар ташкил этиш;
- икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида ҳамкорликнинг устувор йўналишларини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон-Туркия ишчи гуруҳларини ташкил этиш.