Жорий йилнинг 4-июн куни Шанхай Халқаро Тадқиқотлар Университети (ШХТУ) делегацияси билан партия қўмитаси котиби Жианг Фенг бошчилигида учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, СМТИ ва ШХТУ билан илмий-таҳлилий ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Жианг Фенг таъкидлаганидек, "Ўзбекистонни 2017-2021 йилларда ривожланишнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракат стратегиясини" иқтисодий либераллаштириш соҳасидаги қилинаётган ислоҳотлар мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш учун катта имкониятлар очади. Ўзбекистон ва Хитой иқтисодиётларининг инновацион ривожланишини кучайтиришга доир вазифалари юқори технологияли ишлаб чиқариш қувватларини ошириш соҳасида икки томонлама ҳамкорлик учун катта истиқболларни яратмоқда.
Томонлар ШҲТ доирасида рақамлаш ва таълим соҳасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини ўрганиш муҳимлигини таъкидладилар. Ушбу соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш
ШҲТ давлатлари ёшлари ўртасида алоқаларни кенгайтиришга хизмат қилади. Бундан ташқари, Шанхай университети мутахассислари икки томонлама ҳамкорлик ва минтақавий ривожланиш бўйича биргаликдаги тадқиқотлар учун СМТИ билан илмий ва таҳлилий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қизиқиш билдирдилар.
Шанхай халқаро тадқиқотлар университети - Хитойнинг расмий ҳукумат университети. ШХТУни вазифаси Хитойнинг миллий стратегиясини амалга ошириш, шунингдек, мамлакатнинг халқаро ривожланишини таъминлаш бўйича тадқиқотлар олиб боришдан иборат. 2015 йилда университетда Хитойдаги биринчи "Ўзбек тили" бўлими очилди. 2017 йилда СМТИ ва ШХТУ ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Олдингиси
Япония делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва Минтақалараро Тадқиқотлар Институтида Япония Мудофаа вазирлигининг миллий мудофаа тадқиқотлари институти катта илмий ходими Ҳироши Ямадзое бошчилигидаги делегатсия билан учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар чоғида мамлакатимиздаги ижтимоий-сиёсий...
07.06.2018