Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва Минтақалараро Тадқиқотлар Институтида Япония Мудофаа вазирлигининг миллий мудофаа тадқиқотлари институти катта илмий ходими Ҳироши Ямадзое бошчилигидаги делегатсия билан учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар чоғида мамлакатимиздаги ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, шунингдек, Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Х.Ямадзое Ўзбекистон раҳбариятининг мамлакатда кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги ҳамда халқаро майдонда мамлакат обрўсини оширишга хизмат қиладиган прагматиc ва конструктив ташқи сиёсатни ишлаб чиқишдаги са'й-ҳаракатларини юқори баҳолади.Ўзбекистонда ички иқтисодиётнинг либералаштирилиши ва демократия институтларининг мустахкамланиши, икки томонлама савдо-иқтисодий ва япон инвеститсияларини кенгайишига олиб келиши таъкидланди.
Бундан ташқари томонлар, Осиё минтақасидаги барқарорлик ва тараққиётни таъминлаш доирасидаги долзарб муаммолар мухокама қилинди. Шунингдек, ҳозирги шароитда халқаро хавфсизликка солинаётган хавф ва хатарларни ўзгариши тўғрисида фирк алмашилди.
Сухбат якунида, томонлар ўзаро таҳлилий ва илмий тадқиқотлар ўтказиш бўйича ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини таъкидлашди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва Минтақалараро Тадқиқотлар Институти ҳамда Япония Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Миллий Мудофаа Тадқиқотлари Институти ўртасида келгусида илмий учрашувлар ўтказишга келишилди ва ўзаро ҳамкорликни йўлга қойишга ўз қизиқишларини билдиришди.
Кейингиси
Шанхай халқаро тадқиқотлар университети делегацияси билан учрашув
Жорий йилнинг 4-июн куни Шанхай Халқаро Тадқиқотлар Университети (ШХТУ) делегацияси билан партия қўмитаси котиби Жианг Фенг бошчилигида учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш...
07.06.2018