Шавкат Мирзиёев: Биронта хонадон, биронта одам эътиборсиз қолмайди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятида бўлиб турибди. Президентимиз Оқолтин туманида аҳоли билан учрашиб, офатдан жабрланган ҳар бир инсон алоҳида эътиборга олиниши, ҳамма уй-жой ва озиқ-овқат билан таъминланишини таъкидлади.
01.05.2020
Президент Сирдарёга етиб келди
Бугун тонгда Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори дамбасидан сув чиққан. Ҳозирда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан тезкор чора-тадбирлар кўрилмоқда. Хусусан, сув омбори яқинидаги қишлоқлар аҳолиси эвакуация қилинмоқда.
01.05.2020
Таълим тизимидаги янги қулайликлар муҳокама қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 апрель куни жорий ўқув йилини сифатли якунлаш, битирув ва кириш имтиҳонларини ташкил этиш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.
30.04.2020
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кўпайтириш – бугунги кундаги энг муҳим масала
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 29 апрель куни пандемия даврида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва нарх-наво барқарорлигини сақлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
29.04.2020
Шавкат Мирзиёев: юртдошларимиз чинакам сабр-тоқат ва масъулият, меҳр-оқибат фазилатларини намоён этмоқда
Шавкат Мирзиёев: юртдошларимиз чинакам сабр-тоқат ва масъулият, меҳр-оқибат фазилатларини намоён этмоқда
29.04.2020
Халқимизга тинчлик-осойишталик тилаб дуо қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига сафари чоғида Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди.
28.04.2020
Президент ташрифи аҳоли руҳини кўтарди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига етиб келди.
28.04.2020
Президент Бухорога жўнаб кетди
27 апрель куни республикамиз ҳудудига кириб келган кучли шамол Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида аҳоли ҳаёти, инфратузилма тармоқлари ва қишлоқ хўжалиги экинларига катта зарар етказган.
28.04.2020
Геология соҳасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 апрель куни геологияда амалга оширилаётган ишлар таҳлили ва галдаги вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.
27.04.2020
Пандемия шароитида ижтимоий-иқтисодий масалалар вилоятлар кесимида манзилли кўриб чиқилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 24 апрель куни аҳоли бандлигини таъминлаш ва иқтисодиёт тармоқлари фаолиятларини тиклаш масалалари муҳокамасига бағишланган навбатдаги видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
24.04.2020
Тўқимачилик саноатини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 апрель куни тўқимачилик саноати барқарорлигини таъминлаш...
24.04.2020
Аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 22 апрель куни аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромади кескин камайишининг олдини олиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
22.04.2020
Шавкат Мирзиёев: халқимизнинг олижаноб фазилатлари бугун янада кучлироқ жўш урмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 апрель куни глобал инқироз ва пандемия шароитида мамлакатимиз аҳолиси бандлиги масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида юртимизда амалга оширилаётган ишларга яна бир бор алоҳида тўхталиб ўтди.
22.04.2020
Янги Ўзбекистон ва инсон ҳуқуқлари
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларни миллий қонунчиликка ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига тизимли ва босқичма-босқич имплементация қилишнинг ўзига хос модели шаклланган.
22.04.2020
Ўзбекистон Қозоғистонга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини оширди
Ўзбекистон қардош қозоқ халқи дастурхонига охирги икки мобайнида 23 миллион долларлик мева-сабзавот жўнатди.
22.04.2020
Аҳолининг ижтимоий ҳимояси ҳамда қурилиш ва инфратузилма тармоқлари фаолияти масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 апрель куни саноат, қурилиш ва инфратузилма тармоқлари корхоналарининг тўлиқ ишлашини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди.
20.04.2020
Ўзбекистон Президентининг Европа кенгаши Президенти билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги, биринчи навбатда сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва гуманитар соҳаларда кўп қиррали ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
20.04.2020
Озарбайжон Ўзбекистон халқига гуманитар ёрдам жўнатди
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев топшириғига кўра, қардош Ўзбекистон халқига гуманитар ёрдам тариқасида Озарбайжондан махсус тиббий жиҳозлар жўнатилди.
19.04.2020
Ўзбекистон ва Қозоғистон инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги ўзаро алоқаларни давом эттиради
Икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари ҳамда пандемия билан боғлиқ бўлган глобал инқироз ҳодисаларининг иқтисодий оқибатларини юмшатишга йўналтирилган икки мамлакат ҳукуматлари томонидан кўрилаётган чоралар муҳокама қилинди.
19.04.2020